“Барса” ҳужумчисини кетишга кўндирди
“Барселона” раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйтни тез орада Англия премьер-лигасига жўнатади.
Каталонияликлар 30 ёшли даниялик футболчини 15 миллион евро эвазига “Вест Хэм”га сотишга рози бўлди.
Айни пайтда Лондон клуби футболчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олишга ҳаракат қилмоқда. Маълумотларга қараганда, инглизларнинг дастлабки таклифи футболчига маъқул келмаган.
Мартин Брэйтуэйт ўтган мавсумда Испания чемпионатида жами 29 та учрашувда қатнашиб, бир жуфт гол урди ва иккита голли пас оширди.
Фикрлар