"Барса" ҳужумчисини Лондонда кутишмоқда

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби “Барселона” ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйтга қизиқиб қолди.

Daily Mail нашрининг ёзишича, “болғачилар” 28 ёшли даниялик футболчи учун каталонияликларга 15 миллион фунт тўлашга тайёр. Унга шунингдек, “Эвертон”дан ҳам таклифлар бор.

“Барселона” Брэйтуэйтни қишки трансфер ойнаси ёпилгач, “Леганес”дан 18 млн евро эвазига сотиб олган эди. Луис Суаерес ва Усмон Дембеле каби ҳужумчилар жароҳат олишгач, Ла Лига раҳбарияти каталонияликларга ҳужумчи сотиб олиш имкониятини беришган эди.

Шу боис, “Барса” раҳбарияти Брэйтуэйтни сотиб олган нархидан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!