“Барса” икки юлдузини икки суперклубга жойлаяпти

“Барселона” клубни тарк этиши керак бўлган икки футболчиси – Луис Суарес ва Артуро Видални Италининг гранд клубларига жойлашга ҳаракат қиляпти.

Каталонияликлар 33 ёшли ҳужумчини “Ювентус”га ўтказмоқчи. Суареснинг ўзи ҳам Криштиану Роналду ва Пауло Дибала билан бирга ҳужум учлигида ўйнашга рози бўлган.

Чилилик ярим ҳимоячи эса қадрдон устози Антони Конте жамоаси “Интер”га жўнатилади. Видалнинг ўзи собиқ жамоадоши Андреа Пирло бошқараётган “Ювентус”дан ҳам таклиф кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!