“Барса” иккита трансферни амалга оширмоқчи

“Барселона” таркибни кучайтириш мақсадида икки футболчини таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда каталонияликлар “Челси” вакили Маркос Алонсо ва “Валенсия” етакчиси Хоса Гайининг трансфери устида иш бошлашга тайёргарлик кўряпти.

Рональд Куман бу икки футболчи ишончни оқлай олмаётган Хуниор Фирпо ва ёши ўтиб бораётган Жорди Альбанинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Хосе Гайининг “Валенсия” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади. Бироқ, “Валенсия” молиявий инқироз туфайли 25 ёшли футболчини 30 миллион еврога сотиб юборишга розилик берган.

20 ёшли Маркос Алонсонинг ҳам “Челси” билан шартномаси яна икки йилдан ошиқроқ давом этади. Унинг трансфери 13 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!