"Барса" инқироздан чиқиш учун уни сотиши мумкин

“Барселона” клуби ўзининг франциялик вингери Усмон Дембеле билан хайрлашмоқчи эмас. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби у тўлиқ соғайгач, таркибнинг энг муҳим футболчиларидан бири бўлишига ишонишмоқда. Аммо, коронавирус сабаб юзага келган инқироз туфайли раҳбарият Дембелени трансферга қўйиши мумкин. Фақат унинг нархи жуда ҳам қиммат бўлиши айтилмоқда.

22 ёшли Усмон жорий мавсум “Барселона” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!