“Барса” клублардан қанча қарзлиги ошкор бўлди
Молиявий муаммолар ботқоғидан чиқа олмаган “Барселона” айрим футболчиларнинг трансфер пулларини ҳам охиригача тўламагани маълум бўлди.
Маълум бўлишича, каталонияликлар бир гуруҳ футболчилар олинган жамоалардан умумий ҳисобда 115 миллион евро қарз бўлиб қолган.
Хусусан, клуб президенти Жоан Лапорта Миралем Пьянич трансфери учун “Ювентус”га яна 39 миллион евро тўлаши керак. Шунингдек, “Аякс” Френки де Йонг ва Сержино Дестни Каталонияга жўнатганида трансфер пулларини охиригача олмаган. Ҳозир “Барса” бу ўйинчилар трансферини тўлиқ ёпиш учун умумий ҳисобда 48 миллион евродан воз кечишга мажбур.
Шунингдек, “Барселона” бўйнида бразилиялик юлдуз Филиппе Коутиньо трансферидан қолиб кетган 13 миллион еврони ҳам “Ливерпуль”га ўтказиб бериш вазифаси ҳам бор.
Фикрлар