“Барса” курашдан чиқмоқчи

“Барселона” Англияда ўзини кўрсатаётган “Норвич” ҳимоячиси Макс Ааронсга харидор ҳисобланади. Мудофаанинг ўнг қанотида ишончли ўйнаётган бу футболчи ўтган мавсумда жамоаси премьер-лигадан тушиб кетганига қарамай, клубда қолган эди.

Борган сари унинг харидорлари кўпаймоқда. Айни пайтда, Максга “Барселона”дан ташқари “Тоттенхэм”, “Вест Хэм” ва “Манчестер Сити” ҳам кўз тикмоқда.

Бу ўйинчи учун рақобат кучайиб кетса, каталонияликларнинг курашдан чиқиши кутилмоқда. Чунки Рональд Куман жамоасида Ааронсга катта эҳтиёж йўқ. Сержино Дест дебют мавсумини жуда зўр ўтказмоқда. Яна бир ёш футболчи Оскар Мингеса эса универсал ҳисобланади ва ҳимоянинг исталган нуқтасида ўйнай олади.

Макс Ааронснинг тахминий трансфер суммаси 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)