“Барса” кутаётган футболчи “Реал”га ўтиб кетди
“Барселона” раҳбарияти “Фенербаҳче”нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Арда Гюлерни трансфер қилишга яқин турганди.
Бироқ, Арда сўнгги паллада каталонияликларнинг ашаддий рақиби “Реал”га ўтишни маъқул топди.
Манбаларнинг таъкидлашича, мадридликлар истеъдодли футболчи учун “Фенарбаҳче”га 20 миллион евро тўлайди. Гюлернинг кейин трансферидан турклар яна 20 фоиз миқдорида улуш олади.
Арда Гюлер “Генчларбирлиги” клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2019 йили “Фенарбаҳче” ёшлар жамоасига қабул қилинган. Асосий таркибга ўтганидан кейин 51 та учрашувда тўққизта гол ва 12 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар