“Барса” Левандовски ўрнига иккита зўр тўпурар топиб қўйди

“Барселона” мутасаддилари жамоанинг ҳозирги пайтдаги энг зўр тўпурари Роберт Левандовскига муносиб ўринбосар топиш бўйича ишларни тўхтатгани йўқ. 
Спорт директори Деку яқин келажакда польшалик форвард ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки ҳужумчи трансфери бўйича иш олиб бормоқчи. 

Маълумотларга қараганда, каталонияликлар жамоа самарадорлигини кейинчалик ҳам сақлаб қолиш учун “Лилль” вакили Жонатан Дэвид ва “Спортинг” ҳужумчиси Виктор Дьёкерешни ўз таркибига қўшиб олиш режасини тузган. 

Жонатан Дэвид ўйинни ташкил этиш ва жамоага самара келтириш борасида етакчи сифатида Европа грандлари эътиборини қозонди. Виктор Дьёкереш эса, жисомнан бақувват, рақиб дарвозаси олдида хафли вазиятларни ярата оладиган ва улардан унумли фойдаланадиган ҳужумчи ҳисобланади. 

“Барселона” бу икки ҳужумчини келаси ёз трансфер қилишни мўлжалламоқда. Левандовскининг шартномаси эса, 2026 йилнинг 30 июнида якунланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!