“Барса” Левандовскига супертаклиф тайёрлади

  • 25 март, 2022, 19:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
CHERY AUTO

“Барселона” ўз сафига тўпурар ҳужумчи олиш мақсадидан қайтгани йўқ. Каталонияликлар кутилмаганда33 ёшли Роберт Левандовскига тўрт йиллик шартнома тайёрлаётганини билдирди.

Tecno

Польшалик ҳужумчининг “Бавария” билан амалдаги келишуви келаси йили ёзда якунланади. Бироқ, Роберт мавсум якунланиши билан бошқа чемпионатга кетмоқчи. “Бавария” раҳбарияти ҳам уни 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга қарши эмас.

Маълумотларга қараганда, Жоан Лапорта Левандовскининг агентлари билан дўстона алоқага эга ва ҳужумчини олишда уларнинг ёрдамига ишонмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Барселона” раҳбарияти бежизга юлдуз даражасидаги ўйинчига қизиқаётгани йўқ. Улар номдор футболчи орқали кўпроқ ҳомийларни жалб қилиб, молиявий имкониятларини яхшилаб олишни мўлжаллаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!