"Барса" Левандовскининг сотилишини ҳаёлига ҳам келтирмаяпти
"Барселона" клуби ҳужумчи Роберт Левандовскини сотишни келгуси режаларга киритмаган. Клуб уни мавсум охирида ҳам таркибда сақлаб қолмоқчи.
Мухлис ва мутахассисларнинг футболчи формасини тиклай олмаётгани борасидаги фикрлари раҳбариятни қизиқтирмайди. Бош мураббий Хави ҳам Левандовскининг тажрибаси ва ғалабага бўлган иштиёқини ўзгача қадрлайди.
Аввалроқ, Робертнинг АҚШ ёки Саудия Арабистони клубларидан бирига ўтиши ҳақида хабарлар пайдро бўлаётганди. Ҳужумчининг ўзи ҳам Каталонияни тарк этиш ниятида эмас.
Фикрлар