“Барса” Месси ва бир гала юлдузларни текинга олади
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ёзги трансфарлар вақтида жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда.
Клуб раҳбарияти молиявий вазиятдан келиб чиқиб, мавсумлар оралиғида асосан эркин агентга айланадиган футболчиларни трансфер қилади. Шу боис, мутасаддилари ўз жамоалари билан шартномаси тугаётган ўйинчиларни январда музокарага чорлаши кутилмоқда.
Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар таклиф қиладиган футболчилар рўйхатида ПСЖ билан ҳамкорлиги якунланиб бораётган Лионель Месси бор.
Бундан ташқари, Хави ўз жамоасида Марко Асенсио (“Реал”), Н'Голо Канте ва Жоржиньо (“Челси”), Иньиго Мартинес (“Атлетик” Бильбао), Милан Шкриньяр (“Интер”) каби эркин агентга айланаётган ижрочиларни кўрмоқчи.
Фикрлар