“Барса” Мессисиз ўйнашни ўрганиши керак

“Бунёдкор” ва “Барселона” таркибида ўйнаган Ривалдо каталонияликларга маслаҳат берди.

- Бу мавсумнинг айрим ўйинларида Месси майдондаги муаммоларни ҳал қилиш учун футболчилар ёнида тура олмайди. Энди бошқалар ҳам ўзини кўрсатиши керак, жамоа Мессисиз ўйнашни ўрганиши шарт. Куман Леога дам бериб тўғри келяпти. Мен “Барселона” бош мураббийи бўлганимда Мессини майдондан ташқарига чиқармасдим, - деди Ривалдо.

Мессининг “Барселона”даги келажаги ҳамон сўроқ остида турибди. Агар клуб раҳбарияти бир ой ичида уни янги шартномага кўндирмаса, аргентиналик ҳужумчи январдан бошлаб, бошқа клублар билан битим имзолаш ҳуқуқига эга бўлди.

Месси “Челси”га ўтадими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!