Месси “Челси”га ўтадими?

Қишки трансферлар вақти яқинлашгани сари Лионель Месси фаолиятини қаерда давом эттириши борасидаги саволлар яна кўтарила бошлади.

Лионель Месси янги шартнома борасидаги музокараларни ёзда тўхтатиб қўйганидан бери, бу масалага эътибор қаратмаяпти. Гарчи Куман аргентиналик ҳужумчига таянишини бир неча бор айтган бўлса-да, Мессининг ўзи истакларини яшириб келмоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Челси” раҳбариятининг Мессини олиш ҳақидаги қарори тобора қатъийлашиб бормоқда. Бу масалани клуб хўжайини Роман Абрамович ҳам кузатиб бормоқда.

“Челси” қишки трансферлар даврида Месси трансфери бўйича ишга киришмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)