“Барса” Муҳаммад Салоҳни олиб келмоқчи, бироқ...

“Барселона” мутасаддилари анчадан бери ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида муносиб номзод қидирмоқда.

Catalunya Ràdio журналистларининг маълум қилишича, раҳбарият “Ливерпуль”дан Муҳаммад Салоҳни олиб келмоқчи. Аслида аввал ҳам Муҳаммад Салоҳ Испания чемпионатида “Реал” ёки “Барселона” учун орзуси борлигини айтганди.

Бу трансферни амалга ошириш учун битта масала тўсиқ бўлиб турибди. Каталонияликлар мисрлик юлдузнинг шартномасини кўтара олмаслиги мумкин. Чунки клубда маошлар миқдорида чеклов қўйилган.

Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасида энг катта маош оладиган беш футболчидан бири. Табиийки, уни олмоқчи бўлган клубдан ҳам мўмайдгина хизмат ҳақи талаб қилади.

Салоҳ “Ливерпуль” билан 2025 йилнинг ёзигача шартнома тузган. У ҳозирга қадар 295 та учрашувда 179 та гол ва 74 та ассист муаллифи бўлди. 31 ёшли футболчи “Ливерпуль” сафида гол уриш бўйича рекордчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!