"Барса" мундиалда можарога сабаб бўлган юлдузни талашяпти
«Барселона» ва «Тоттенхэм» АҚШ терма жамоаси ҳамда «Монако» ҳужумчиси Фоларин Балогунга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар берди.
Манба маълумотича, 25 ёшли форвард жорий ёзда «Монако»ни катта миқдордаги трансфер эвазига тарк этиши кутилмоқда. Хабарга кўра, каталонияликлар яқин кунлар ичида Балогун номзодига алоҳида эътибор қаратган.
Ўтган мавсумда Балогун «Монако» таркибида барча мусобақалар ҳисобга олинганда 43 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 5 марта голли узатма берди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион евро атрофида.
2026 йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Балогун АҚШ терма жамоаси сафида 4 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол муаллифига айланди. ФИФА раҳбарияти АҚШ президенти Дональд Трамп аралашуви билан Балогуннинг дисквалификациясини бекор қилган жиддий эътирозларга сабаб бўлганди.

Фикрлар