“Барса” мураббийи “эл-класико”да қайси футболчи етишмаганини айтди
“Реал”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган “эл-класико”дан кейин учрашув давомида “Барселона”га устозлик қилган ёрдамчи мураббий Маркус Зорг уларга қайси ўйинчи етишмаганини айтиб ўтди.
- Роберт Левандовски жаҳон даражасидаги ҳужумчи. Айнан унинг маҳорати бизга етишмади. Аммо жароҳатлар футболнинг бир қисми ва бу масалада ҳеч нарса қилиб бўлмайди.
Биз бу баҳсда рақиб ҳимоячилари олдига янгидан янги синовларни қўйиш учун ўйин схемаларини ўзгартиришимизга тўғри келди, - деди Маркус Зорг.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик аввалги турда қизил карточка билан жазолангани учун “Сантьяго Бернабеу”да асосий рақобатчига қарши баҳсда жамоасини бошқара олмади.
37 ёшли тўпурар Роберт Левандовски эса, сонидан олган жароҳатини даволатаётгани боис, учта учрашувдан бери жамоасига ёрдам бера олмаяпти.



Фикрлар