“Барса” мухлисларига хушхабар. Мессини хафа қилган Бартомеу кетади!
“Барселона” президенти Жозеп Бартомеу тез орада истеъфо беришга тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа етакчиси Месси билан юз берган можародан сўнг, каталонияликлар мухлислар клуб президентига ишончсизлик вотумини эълон қилиш учун овоз йиға бошлади. Айни пайтда референдум учун керакли миқдордаги имзолар жамланган.
Кўпчилик, “Барселона”нинг Чемпионлар лигасидаги шармандали мағлубияти ва мавсумни совринсиз якунлаганидан кейин Бартомеунинг истеъфосини кутганди. Лекин у кетишдан бош тортгач, мухлислар вотум учун овоз йиға бошлаганди.
Энди 57 ёшли раҳбар референдум ўтказилишини кутмасдан, лавозимдан ўз ихтиёри билан кетмоқчи.
“Барселона”да навбатдаги президентлик сайловлари 2021 йилнинг 15 мартида ўтказилиши керак. Бартомеу шу муддатга қадар бошқарувни ўзида сақлаб қолмоқчи эди.
Фикрлар