"Барса" МЮ юлдузини ўз сафига қўшиб олиши мумкин
"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ўз таркибини кучайтириш учун бир неча трансферни амалга ошириши мумкин. Биринчи номзод АПЛдан.
ESPN каналининг хабар беришича, "кўк-анорранглилар" Поль Погбани ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Франциялик ярим ҳимоячининг МЮ билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади. "Барса" бу вазиятдан усталик билан фойдаланиб қолмоқчи.
Бироқ каталонияликлар Погбанинг маоши ҳамда унинг агенти Мино Райола талаб қилаётган комиссия миқдори юқори эканлиги туфайли трансферни амалга оширишга шошилмаяпти. Молиявий инқироз туфайли "Барселона"даги аҳвол яхши эмас.
28 ёшли футболчи жорий мавсум "қизил иблислар" либосида 9 учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига 7 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Унинг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар