"Барса" "Наполи"га қарши муҳим ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради

  • 16 февраль, 2022, 17:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” “Наполи”га қарши ўйинда жамоанинг асосий ҳимоячиси Рональд Араухога умид боғлай олмайди, деб хабар бермоқда Marca нашри.

Tecno

Манбага кўра, Ла Лиганинг 24-туридан ўрин олган "Эспаньол"га қарши ўйинда (2:2) жароҳат олган 22 ёшли уругвайлик футболчи бугун умумий гуруҳда машғулот ўтказмади. Шу тариқа, у 17 февраль куни бўлиб ўтадиган Европа лигасининг 1/16 финали доирасида “Наполи”га қарши ўйинда майдонга тушмайди.

Араухо жорий мавсумда “Барса” сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!