“Барса” нимадан норози?

“Барселона” раҳбарияти “эл-класико”ни бошқарган ҳакам Хуан Мартинес Мунуэра устидан Испания футбол федерациясига расмий шикоят йўллади.

Каталония клуби Серхио Рамосга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальти адолатсиз эканини таъкидламоқда. Уларнинг фикрига кўра, “Реал” сардори унгача ўйин қоидасини бузган.

“Барселона” раҳбарларининг шикояти ўйин натижасини бекор қила олмаса-да, ҳакамлар корпусининг репутациясига путур етказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)