"Барса" Обамеянгни текинга олади ва "писта пулига" ўйнатади
"Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг "Барселона" билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, 32 ёшли габонлик футболчи 30 июнга қадар каталонияликлар сафида ҳафтасига 5 минг евро маош олади. Яъни “Барса” ушбу давр мобайнида унга бор йўғи 110 минг евро маош тўлайди. Таққослаш учун, Обамеянгнинг "Арсенал"даги ҳафталик маоши 222 минг еврони ташкил этади.
Янги мавсумдан бошлаб 32 ёшли футболчининг маоши бир неча баробар ортади, бироқ манба аниқ рақамларни келтирмаяпти.
Аввалроқ Обамеянг "Барса"га текинга бориши хабар қилинганди. У жамоани эркин агент сифатида ўзгартиришини инобатга олсак, унинг учун қишки трансфер ойнасининг ёпилиши аҳамиятсиз.
Ҳужумчи жорий мавсум “Арсенал” сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар