“Барса” “одамгарчилик” қилди ва футболчининг нархи 20 дан 500 миллионга ошди
“Барселона” раҳбарияти оғир жароҳат олиб, бир йилга сафдан чиққан Марк Берналь билан расман янги шартнома имзолади.
Каталонияликлар иқтидорли ўйинчи жамоага ёрдам бера олмаётган бўлса-да, унга ишонишларини шу тариқа намойиш қилди.
AS нашрининг ёзишича, клуб мутасаддилари 17 ёшли ярим ҳимоячининг ота-онаси билан ҳамкорликнинг барча жиҳатларини келишиб олган ва футболчининг жароҳатига қарамай, унинг маошини оширган.
“Барселона” хўжайинлари Берналь жамоада узоқ муддат қолишини истаяпти. Шу боис, улар истеъдодли футболчининг бадал пулини 20 миллион евродан 500 миллион еврогача кўтарди ва шартномага белгилаб қўйди.
Каталония клуби хўжайинлари асосий таркиб ўйинчилари бўлган Ламин Ямал ва Пау Кубарси қатори Марк Берналь ҳам келажакда жамоа муваффақиятларида асосий роль ўйнашига ишонмоқда.
Фикрлар