“Барса” Ольмо учун бир футболчисини “қурбон” қилади

“Барселона” раҳбарияти ёзда олинган Даниэль Ольмони чемпионатнинг иккинчи қисми учун Ла Лига қайдномасидан ўтказиш йўлларини қидирмоқда.

Клубнинг молиявий аҳволи мутасаддиларига испаниялик футболчини лига рўйхатидан ўтказиш имконини бермаяпти.

Ольмо ўзаро шартномага кўра, клуб уни рўйхатдан ўтказа олмаган тақдирда бошқа клубга бепул ўтиб кетиш ҳуқуқига эга.

Каталонияликлар бу ўйинчини олиб қолиш учун бошқа футболчини “қурбон” қиладиган бўлди. Журналист Руди Галеттининг маълум қилишича, “Барселона” ҳимоячи Андреа Кристенсенни 30 миллион еврога сотиб юборадиган бўляпти.

Transfer News Live нашрига кўра, айни пайтда жароҳатидан тикланаётган Кристенсенни Италия ва Англия клублари ўз таркибига қўшиб олиши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!