“Барса” ўйинчиларининг бозори “ўлди”

“Барселона” ёзги трансферлар вақтида уч футболчиси – Оскар Мингес, Самюэль Умтити ва Рики Пуч билан хайрлашишга қарор қилганди.

Футболчиларнинг таътили тугаш арафасида турганига қарамай, уларга харидор топилмаяпти. Каталонияликлар бу масалани мавсумолди йиғинларигача ҳал қилиб, таркибни тозалаб олишни мўлжалаган эди.

Каталонияликлар бир неча мавсумдан бери 28 ёшл Самуэль Умтитини кетишга кўндира олмаяпти. Франциялик ҳимоячи бир муддат “Ренн” билан музокара олиб бор. Бироқ, Франция клуби уни сўраб, таклиф билан чиқмади.

22 ёшли Пучнинг хизматлари “Фиорентина” ва “Порту”га таклиф қилинди. Бу клублар ярим ҳимоячини ўз ўйин услубларига мос эмаслигини таъкидлади.

23 ёшли Мингесга А Серия дебютанти “Монца” қизиқди. Каталонияликлар бу трансфер учун 5 миллион евро талаб қилганидан кейин улар бу трансфердан воз кечди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!