"Барселона" кишки трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш йўлларини қидирмоқда. 

Каталония клуби директорлари Матеу Алемани ва Ферран Ревертер Манчестерга бориб, маҳаллий жамоалар билан эҳтимолий трансферларни муҳокама қилишди. "Кўк-анорранглилар" "Сити"дан Ферран Торрес ва Рахим Стерлингга, МЮдан эса, Антони Марсьяль ҳамда Эдинсон Каванига қизиқиш билдирмоқда.

"Барса" трансфер шартларини келишиш чоғида ҳар икки клубга ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони таклиф этяпти, дея хабар беради "Diario Sport". Ўз навбатида, инглиз жамоалари бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишдан бош тортган.

29 ёшли хавбек каталонияликлар либосида 2018 йилнинг январидан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Коутиньо жорий мавсум 13 учрашувда майдонга тушиб, 2 бор рақиб дарвозасига тўп киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию

×