“Барса” Ўзбекистонга гол урган футболчини олади

“Альмерия” ўнг қанот ҳимоячиси Марк Пубиль фаолиятини суперклубда давом эттириш имкониятига эга бўлди. 

"Goal.com" сайтининг ёзишича, истеъдодли фуболчи “Барселона” скаутларининг назарига тушган. Каталонияликлар бу футболчини Жюль Кундега ўринбосар сифатида олиб келмоқчи. 

Пубиль аввалроқ “Аталанта”га ўтиши келишилганди. Бергамоликлар бу ўйинчи учун 20 миллион евро беришга рози бўлган. Бироқ Олимпия ўйинларида Испания терма жамоаси ғолиб чиққанидан кейин футболчи “Аталанта”га тиббий кўрикка бормади. 

Марк Пубиль Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, испанларнинг Париждаги илк голига муаллифлик қилди. 
21 ёшли футболчининг Сегундада иштирок этаётган “Альмерия” билан шартномаси 2029 йилнинг ёзигача тузилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!