“Барса” ўзи тарбиялаган юлдузни “йўқотмоқчи”

  • 02 Jun 19:52
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти клуб тарбияланувчиси Ансу Фатига босим ўтказишда давом этмоқда.

Tecno

Мутасаддилар 20 ёшли футболчи 30 июнга қадар клубдан кетишини талаб қилмоқда. Улар молияви фэйр-плейни бузмаслик учун бир неча футболчини сотиб юбориши шарт.

Бош мураббий Хави Эрнандес Ансу Фати билан биринчилардан бўлиб хайрлашишга қарор қилган. Каталонияликлар унинг ўрнига Лионель Мессини қайтармоқчи.

Аргентиналик юлдуз трансферни амалга ошириш учун “Барселона” раҳбариятига ўн кун мухлат берган ва Ансу Фати эгаллаб турган 10-рақамни беришни сўраган.

Ўз вақтида “Мессининг вориси” сифатида тан олинган Ансу Фати клубдан кетишдан ва ҳақиқий Мессига 10-рақамни қайтариб беришдан бош тортмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!