“Барса” президентига айлансам, шу “нусха”ни биринчи йўқотаман!
“Барселона” президентлигига номзод Виктор Фонт сайловда ғалаба қозонган тақдирда каталонияликларнинг амалдаги спорт директори Деку билан ҳамкорликни тўхтатиш нияти борлигини маълум қилди.
Шунингдек, у жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликни клубда сақлаб қолиш истагини билдирди.
- Деку менинг спорт директорим бўлмайди. Биз Ханси Флик учун энг мос келадиган тузилмани барпо қиламиз. Биз унинг номини ошкор қила олмаймиз, чунки унинг амалдаги шартномаси бор, - деди Фонт.
Аввалроқ хабар қилинганидек, агар клубнинг амалдаги президент Жоан Лапорта ўз лавозимига қайта сайланмаса, Флик “Барселона” билан шартномани узайтирмаслиги мумкин.
“Барселона” клубида президентлик сайловлари 15 март куни бўлиб ўтади, янги раҳбар эса 1 июль куни лавозимига киришади.
Фикрлар