“Барса”: Пулингни олгинда, жамоадан сур!
“Барселона” жароҳатлари туфайли жамоага ёрдам бера олмаётган Френки де Йонг билан хайрлашиш учун чиқим қилишга ҳам тайёр.
Нидерландиялик плеймейкер Испания чемпионатида энг катта маош оладиган ўйинчи ҳисобланади.
Каталонияликлар анчадан бери ундан қутилмоқчи бўляпти. Сўнгги маълумотларга қараганда, Френки де Йонг агар клуб унинг олдида қарздорлигини тўлиқ ёпса, ёзда клубдан кетишга розилик берган.
Football Transfers нашрининг маълум қилишича, “Барселона” молиявий қийинчиликлар туфайли ўтган давр давомида Френкидан 18 миллион евро қарз бўлиб қолган. Аниқроқ айтганда, Френки де Йонг коронавирус пандемияси даврида клубнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, маошининг бир қисмини кейинроқ тўланишига розилик берган эди.
2019 йилдан бери Каталония суперклуби футболчиси ҳисобланган Френки де Йонгнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар