"Барса" раҳбариятининг кўнгли тўлмади. Улар яна бир "бомба" трансферга қўл урмоқчи

"Барселона" ҳамон ёзги трансферлар ойнасидаги ишларини якунлагани йўқ. 

Айни вақтда каталонияликларнинг асосий мақсади "Манчестер Сити" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олиш ҳисобланади. 

Ёзда "кўк-анорранглилар" раҳбарларининг асосий мақсади Роберт Левандовски, Жюль Кунде ва Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олиш бўлган. Айни вақтда улардан иккитаси Каталония клубига келиб қўшилди. 

Айни вақтда жамоанинг амалга оширилган харидлардан кўнгли тўлмаган. Улар қандай қилиб бўлса ҳам португалиялик хавбекни олишни истайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!