Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса" "Реал"га қарши тўқнашув олдидан муҳим футболчидан айрилди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Катта йўқотиш

«Барселона» ҳужумкор яримҳимоячиси Дани Ольмо «ПСЖ»га қарши Чемпионлар лигаси ўйинида (2:4) жароҳат олди.

28 ёшли футболчи Парижда «сине-гранатовый» жамоа асосий таркибида майдонга тушди. Бироқ учрашувнинг 27-дақиқасида бош мураббий Ханс-Дитер Флик уни мажбурий равишда Фермин Лопесга алмаштирди. Cadena SER тарқатган маълумотларга кўра, Ольмо яқинлашаётган «Реал»га қарши ўйингача тўлиқ тикланишга улгурмайди ва «Барселона» «Эль Класико»ни ундансиз ўтказишга мажбур бўлади.

Катта тўқнашув – «Эль Класико» якшанба куни «Камп Ноу» стадионида Ла Лиганинг ўнинчи тури доирасида бўлиб ўтади. Учрашув бошланиши Москва вақти билан соат 23:00га белгиланган.

Дани Ольмо жорий мавсумда «Барселона» сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатма муаллифига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ