“Барса” “Реал” тарбиялаган юлдузни арзон нархга оладиган бўлди
“Челси”нинг энг кучли ҳимоячиларидан бири Маркос Алонсо фаолиятини Испанияда давом эттирадиган бўлди.
Чап қанотни тўлиқ ёпишга қодир бўлган 31 ёшли футболчи “Барселона”га ўтяпти. Каталонияликлар бу трансферни 10 миллион еврога уддалади. Алонсонинг “аристократлар” билан шартномаси бир йил қолгани учун қимматбаҳо ўйинчининг нархи анча пасайган.
Маркос Алонсо “барселона”нинг ашаддий рақиби бўлган “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, бу футболчи “Қироллик клуби”нинг асосий таркибида атиги битта ўйин ўтказган холос.
Кейинчалик “Болтон”, “Фиорентина” ва “Сандерланд” каби жамоаларда тўп тепган футболчи фаолияти давомида клублар миқёсида 411 та учрашувда қатнашиб, 42 та гол ва 34 та ассист муаллифи бўлган.
Фикрлар