"Барса" салкам 18 йилдан бери ўз уйида "Атлетико"га ютқазмаяпти

Кеча "Барселона" жамоаси Ла Лига доирасида Мадриднинг "Атлетико"си билан куч синашди. Мазкур баҳс кичик 1:0 ҳисобида "кўк-анорранглилар" ғалабаси билан тугади. 

Аҳамиятлиси, каталонияликлар сўнгги бор 2006 йил февраль ойида ўз уйида "матрасчилар"га имкониятни бой берганди. Шундан кейин ўтказилган 24 баҳсда мадридликлар умуман ғалаба қозона олмади. 

2020 йилда "Атлетико" "Барса" мезбон бўлган ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Бироқ учрашув Саудия Арабистонида ўтказилган ва унда "кўк-анорранглилар" фақатгина номинал мезбон саналган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!