“Барса”: Шу икки футболчи кетмаса, маошини кесамиз!
“Барселона” раҳбарияти анчадан бери бразилиялик плеймейкер Филиппе Коутиньо ва франциялик ҳимоячи Самюэль Умтитини кетказиш йўлини топа олмаяпти.
Маълумотларга қараганда, клуб мутасаддилари клубдан кетишни истамаётган икки ўйинчи билан музокара бошлашга тайёргарлик кўрмоқда. Раҳбарият агар бу футболчилар қолишни истаса, уларнинг маошини сезиларли даражада пасайтирмоқчи.
Жорий мавсумда Коутиньо беш марта майдонга тушиб, битта гол уришга ҳам эришди. Умтити эса, Испания чемпионатида ҳали бирорта ўйин ўтказмаган ягона ҳимоячи ҳисобланади.
Бош мураббий Рональд Куман кейинчалик ҳам бу ўйинчиларга жиддий эътибор қаратмоқчи эмас. Коутиньога Англиядан таклифлар бўляпти. Бироқ унинг маоши катталиги трансферга тўсқинлик қилмоқда. Умтити эса, Каталонияда қолиш илинжида ўзига бўлган барча таклифларни рад этиб келяпти.
Фикрлар