“Барса” шу ойнинг ўзида учта юлдузини сотиб юборадиган бўлди

  • 13 Jun 09:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания чемпиони “Барселона” таркибни тозалашни давом эттиради. Клубнинг молиявий аҳволи шуни талаб этмоқда.

Tecno

Бош мураббий Хави Эрнандес келаси мавсум олдидан ўзига керак бўлган янги ижрочиларни олиш учун ҳозирги таркибдаги бир неча футболчидан воз кечиши талаб этилади.

Манбаларнинг таъкидлашича, Хави раҳбариятга жамоага олиб келиниши керак бўлган футболчилар рўйхатини берган. Шунингдек, кетадиганлар ҳам аниқ.

Клуб раҳбарияти шу ойнинг ўзида Франк Кесси, Ансу Фати ва Ферран Торресни бошқа жамоаларга ўтказиб юборишни мўлжаллаяпти. Бироқ, Фати ва Торрес Каталониядан кетишдан бош тортмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!