“Барса”: Шу юлдузимизни олинглар!

  • 14 август, 2021, 12:12
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти бразилиялик плеймейкер Филиппе Коутиньодан қутилмоқчи. Рональд Куман янги мавсумда унга имконият бермоқчи эмас.

Tecno

Шу боис, Каталония клуби раҳбарияти Коутиньони “Лацио”га таклиф қилмоқда. “Барселона” қимматбаҳо юлдузни 25 миллион еврога қўйиб юбориши маълум қилди.

“Барселона” янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун маошлар фондини сезиларли даражада пасайтиришга мажбур бўлмоқда. Улар айнан шу муаммо туфайли Лионель Мессини қўлдан чиқарди.

Коутиньо ўтган мавсумда Испания чемпионатида атиги 12 та учрашувда қатнашиб, тўртта голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!