“Барса” “Сити”ни дуэлга чақирди
“Барселона” ёзги тайёргарлик босқичида “Манчестер Сити” билан ўртоқлик учрашувини ташкил қилиш борасида иш олиб боряпти.
Манбаларнинг таъкидлашича, каталонияликлар учрашув жойи сифатида АҚШнинг Майами шаҳрини таклиф қилмоқда.
Кейинги пайтда томонлар дўстона муносабатга эга. Яқинда клублар Френки де Йонгнинг трансфери муҳокама қилган эди. Ундан олдин эса, каталонияликлар “шаҳарликлар” 55 миллион еврога ҳужумкор футболчи Ферран Торресни трансфер қилган эди.
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола собиқ жамоасининг таклифига ҳали ўз муносабатини билдиргани йўқ.
Фикрлар