“Барса” супеҳужумчига расмий таклиф юборди. Месси хотиржам!

“Манчестер Сити” тарихида энг кўп гол урган Серхио Агуэро ёзда манчестерликлар сафини тарк этади.

Аргентиналик ҳужумчини ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилаётган гранд клублар кўп. Улардан бири “Барселона”. Каталонияликлар раҳбарияти Агуэронинг келиши унинг дўсти Лионель Мессининг клубда қолишига таъминлашига ишонмоқда.

Шу боис, “Барселона” Агуэрога чорлов юборди. Каталонияликлар 32 ёшли ҳужумчига икки йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Лекин келишувнинг молиявий томони ва қўшимча шартлари ҳозирча сир тутилмоқда. Жоан Лапорта бу трансферни мавсум якунлангунича ҳал қилиб қўймоқчи.

2011 йилда “Атлетико”дан “Манчестер Сити”га ўтган Серхио Агуэро бу жамоа таркибида жами 181 та гол урган ва Англия премьер-лигасида энг кўп тўп киритган футболчилар рўйхатида тўртинчи ўринда қайд этилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)