“Барса” тарбиялаган Илёсни “иккинчи Месси” дейишмоқда

“Барселона” академиясида тарбияланган 18 ёшли Илёс Ахомаш Англия, Испания ва Италия клублари эътиборига тушди

Sport нашрининг маълум қилишича, Испания ўсмирлар терма жамоаси аъзосини “Арсенал” ва “Лидс” жиддий тарзда кузатяпти. Шунингдек, “Севилья” ва “Милан” бу истеъдод эгасини трансфер қилишни истамоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Илёс ёш бўлишига қарамай, ажойиб дриблингга эга. Бундан ташқари, у узоқ масофадан кучли ва аниқ зарба бера олади. Тезлиги катта ва айнан мана шу хусусияти рақиб ҳимоячиларини қийин аҳволга солиб қўяди.

18 ёшли футболчининг ўйин услубини Лионель Мессига ўхшаш жиҳатлари бор. Шунинг учун ҳам уни “иккинчи Месси”, дейишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
28/03/2023 12:34
Ўзбекми у?