“Барса” тайёрлаган “жангчи” кутилмаганда “Реал”ни танлади

“Барселона” тарбиялаган ҳужумкор футболчи Адама Траоре бир неча мавсумдан бери “Вудверхэмптон” шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Жисмонан бақувват ўйинчининг харидорлари кўпайиб кетган.

El Nacional нашри Траоре Испанияга қайтмоқчи экани ҳақида хабар тарқатмоқда. Манбанинг маълум қилишича, Адама Каталония клубига қайтишдан бош тортган ва “Барселона”нинг  ашаддий рақиби “Реал”га ўтишни истаяпти.

Траоренинг “бўрилар” билан битими 2023 йилнинг ёзида якунланади. Шу боис, 25 ёшли ўйинчини  мавсум охирида 30 миллион еврога трансфер қилиш имкони бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию

×