“Барса” тўртта юлдузни нишонга олди

Испания чемпионлигини сақлаб қолишга уринаётган “Барселона” келаси ёзда таркибини кучайтириш бўйича режа тузиб қўйди. Каталония клуби молиявий аҳволидан келиб чиқиш иш кўрмоқда.

Ана шу мақсадда, клуб мутасаддилари энг аввал ёзда эркин агент мақомини оладиган тажрибали футболчиларга эътибор қаратадиган бўлди.

“Барселона” ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлган ўйинчилар рўйхатига Бернарду Силва (“Манчестер Сити”), Иброҳим Конате (“Ливерпуль”), Маркос Сенеси (“Борнмут”) ва Леон Горецка (“Бавария”) киритилди.

Бу ҳақда The Touchline X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Каталония клуби аниқ қадамларни бошлаш учун Ла Лигадаги 1:1 молиявий қоидасига амал қилади. Клуб бир неча йиллардан бери молиявий муаммолар билан курашиб келаётгани боис, янги ўйинчиларни олиш ва уларни Ла Лига қайдномадиган ўтказиш масаласини пухта ташкил қилишга мажбур бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!