“Барса” трансферни барбод қилди

  • 8 июль, 2023, 20:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Саутгемптон” ярим ҳимоячиси Ромео Лавиа фаолиятини “Барселона” таркибида давом эттириш имкониятидан айрилди.

Tecno

Каталонияликлар майдон марказини кучайтириш мақсадида 19 ёшли футболчига оғиз солган эди. Хави Эрнандес бу ярим ҳимоячи жамоада қўлланилаётган ўйин услубига мос тушишига ишонмоқда.

Бироқ, “Барселона” бу трансфердан воз кечишга мажбур бўлди. Сабаби каталонияликлар “Саутгемптон” талаб қилаётган 60 миллион еврони тўлай олмайди.

Бельгиялик футболчи учун “Арсенал”, “Челси” ва “Ливерпуль” курашни давом эттирмоқда. “Саутгемптон” ўтган мавсум якунларига кўра, қуйи лигага тушиб кетгани боис, Лавиа “авлиёлар” сафида қолмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!