“Барса” тубанликка бормоқда ёхуд клуб Френки де Йонгга таҳдид қилишни бошлади
Миш-мишларга кўра, "Барселона" ярим ҳимоячи Френки Де Йонгга нисбатан суд чораларини кўриш билан таҳдид қилмоқда.
“Кўк-анорранглилар” 22 ёшли голландиялик ярим ҳимоячидан "Барса" билан амалдаги шартномасини бекор қилишни талаб қилмоқда, чунки унинг клуб билан келишувида "жиноятчилик далиллари" мавжуд.
“The Athletic” инсайдери Дэвид Орнштейн ўз твиттер саҳифасида шундай деб ёзди: "Барселона" 15 июль куни Френки де Йонгга клубнинг эски раҳбарияти остида тузилган шартнома бўйича жиноий далиллар борлигини ва барча иштирокчиларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини айтди. "Барселона" ундан шартномани бекор қилишни ва клуб шартларга кўниши кераклигини талаб қилган”.
Ўтган ойда "Барселона" молиявий қийинчиликлар туфайли Де Йонгни "Манчестер Юнайтед"га 85 миллион еврога сотишга рози бўлгани хабар қилинганди, бироқ футболчининг "қизил иблислар" сафига ўтишни истамаслиги. "Барса" маош борасида Френкидан қарздор. Шу боис, голландиялик клубдан кетишни истамаяпти.
Фикрлар