“Барса” уч юлдузни олади: Мбаппе, Холанд ва учинчиси ким?

“Барселона” президентлигига номзод бўлган Тони  Фрейша клуб учун янги инвестор топилганини ва улар ёрдамида жамоа таркибини қудратли футболчилар билан тўлдиришни режалаштираётганини маълум қилди.

- Биз анчадан бери ҳамкорлик борасида иш олиб бораётган инвесторлар билан келишувга эришдик. Улар клубга 250 миллион евро сармоя киритади. 2021/2022 йилги мавсумда биз уч нафар юлдузни Каталонияга олиб келамиз. Икки нафари ҳужумга ва бири ҳимояга келади, - деди Фрейша.

Бу мутахассис ҳужумга олиб келинадиган тўпурарлар Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд бўлиши мумкинлигини айтган бўлса-да, ҳимоячи номига ойдинлик киритмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар