“Барса“ учун яна бир йўқотиш
“Барселона“ футболчиси Мемфис Депайнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди. Қайд этилишича, нидерландиялик иқтидор соҳиби камида 2та ўйинни ўтказиб юборади.
Ҳозирда унинг шу ҳафтада бўлиб ўтадиган “Наполи“ ва “Валенcия“га қарши баҳсларда клубига ёрдам бера олмаслиги аниқ. Бу ҳақда Испаниянинг “Diario АS“ нашри хабар бермоқда.
Катта эҳтимол билан ҳужумчи “Наполи“га қарши жавоб учрашувида майдонга қайтиши мумкин.
Маълумот ўрнида, Мемфис Депай жорий мавсум Ла Лиганинг 16 ўйинида 8 гол ва 2 ассист қайд этган.
Фикрлар