“Барса” устози Флик “Реал”дан кетган Алонсо ҳақида нималар деди?
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик яқинда испаниялик мутахассис Хаби Алонсонинг “Реал” жамоаси бош мураббийи лавозимидан бўшатилишига муносабат билдирди.
- Бу – футбол. Бошқаларнинг ишига аралашиш менинг ишим эмас. Айта оладиганим шуки, Хаби билан муносабатларим жуда яхши. Биз Леверкузенда танишганмиз ва ҳозир ҳам алоқани сақлаб қолганмиз.
Унга фақат яхшиликлар тилайман. Ишонаманки, яқин вақт ичида у ҳам, унинг мураббийлар штаби ҳам ажойиб лойиҳага эга бўлади.
Футболда доимо олдинга интилиш керак. Алонсо келажаги порлоқ, жуда яхши мураббий, - деди Ханс-Дитер Флик Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.
Хаби Алонсо Испания Суперкубоги финалида “Барселона”дан мағлубиятга учраганидан сўнг ишдан бўшатилган эди. Унинг ўрнини Альваро Арбелоа эгаллади.



Фикрлар