“Барса” воз кечмайдиган ўйинчи

  • 15 июнь, 2020, 12:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” директорлар кенгаши аъзоси Хавьер Вильяхоана жамоа ҳужумчиси Ансу Фати ҳеч қачон сотилмаслигини маълум қилди.

Tecno

- Биз пул учун Фатидан воз кечмаймиз. У асосий таркибда ўйнаши керак. Яқин келажакда у жамоанинг энг муҳим ўйинчисига айланади, - деди Вильяхоана.

Яқинда Фати учун “Манчестер Юнайтед” 100 миллион евро таклиф қилиб рад жавобини олганди.

17 ёшли Фати жорий мавсумда барча турнирларда 24 та ўйинда 5 та гол урди. Унинг шартномаси 2022 йилнинг ёзигача тузилган. Transfermarkt ҳужумчининг нархини 36 миллион еврога баҳоламоқда.

Супер ҳужумчи Месси билан бирга ўйнамоқчи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!