“Барса” вундеркинди учинчи рекордни ўрнатди
Испания чемпионатининг учинчи турида “Барселона” сафар учрашувида “Вильярреал”ни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Каталонияликларнинг голларидан бирига Ламин Ямал ассистентлик қилди. Шу куни клуб тарбияланувчиси 16 ёшу 45 кунлик эди.
Ямал жамоа таркибида самарали ҳаракатни амалга оширган энг ёш футболчига айланди. У каталонияликларнинг бошқа бир тарбияланувчиси Ансу Фатининг рекордини тўққиз ойга янгилади.
Фати 2019 йили 16 ёшу 318 кунлигида илк голли пасини узатган эди.
Ўтган мавсумда асосий таркибга қабул қилинган Ламин Ямал “Барселона”да дебют қилган энг ёш футболчи, шунингдек, бошланғич таркибда майдонга тушган энг ёш ўйинчи сифатида ҳам рекорд ўрнатган.
Фикрлар