"Барса" харид қилмоқчи бўлган футболчига ўринбосар ҳам топилди
"Лидс" клуби "Брюге" хавбеки Шарл Де Кетеларега қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Руди Галеттининг хабар беришича, бельгиялик ўйинчи Рафиньяга ўринбосар бўлиши кутилмоқда. Айни вақтда бразилиялик вингерни қўлга киритиш учун "Барселона" ҳамда "Челси" кураш олиб боряпти. "Брюгге" ўз юлдузи трансферилан 40 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Айни вақтда инглиз клуби 21 ёшли ўйинчининг агенти билан музокара олиб бормоқда.
Аввалроқ, унга "Милан" қизиқаётгани ҳақида ҳам хабарлар чиқаётганди. Бироқ "россонерилар" охирги пайтларда бу трансфер борасида олдинга силжий олмади.
Фикрлар